Таржима ва грамматик қайдларда ҳар бир дарс учун янги сўзлар келтирилган. Улар билан қисқа гаплар тузиш орқали янги сўзларни ўрганинг.
2. Гапларнинг моделларини машқ қилиш
Ҳар бир гап моделининг мазмунини тушуниб олинг ва моделларни автоматик қўллаш даражасига етмагунингизча А ва В машқларни бажаринг.
3. Суҳбат олиб бориш амалиёти
С машқда берилган диалоглардан фойдаланиб гапларнинг моделларини машқ қилинг, аммо шу билан тўхтаб қолманг; суҳбатлар қуринг ва уларни кенгайтиринг. Суҳбатлар талабалар кундалик ҳаётда дуч келадиган вазиятларга ўхшатиб тузилган ва табиий суҳбатлашиш ритмига эришишнинг энг яхши усули – СД диск эшитаётган вақтда имо-ишоралар ва юз ифодалари ёрдамида суҳбатларни ижро этишдир.
4. Тушунганингизни текширинг
Ҳар бир дарс сиз дарсни тўғри тушунганингизни текшириш учун фойдаланишингиз лозим бўлган бир нечта амалий савол билан тугайди.
5. Ўрганганларингизни амалда қўлланг
Ўрганган япон тили бўйича билимларингиздан фойдаланиб японлар билан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг. Ўрганганларингизни унутмасингиздан олдин қўллаш – тил ўрганишда илгарилашнинг энг яхши усули.
Ўрганиш изчиллиги ҳар бир дарс учун | |
Сўзларни ўрганиш
|
|
(1)Ҳар бирўқув жиҳати
А машқ
▼ В машқ ▼ С машқ Гапларнинг моделлари, Намуна гаплар,
Такрорлаш ва тешириш Суҳбатлашиш
|
(2)Ҳар бир ўқув жиҳати
А машқ
▼ В машқ Гапларнинг моделлари, Намуна гаплар,
Такрорлаш ва тешириш С машқ
▼ Суҳбатлашиш |
Амалий саволлар
|
Материални (1) йўл ёки (2) йўлга амал қилган ҳолда ўрганинг. Ўрганиш бўйича барча асосий жиҳатларни ўзлаштирганингизга амин бўлишингиз учун бу китобнинг якунидаги Асосий ўрганиш жиҳатлари жадвалига қаранг.