1
Бирор шахсга салом беринг ва ўзингизни таништиринг.

2
Сиз билан қандайдир тарзда алоқадор бўладиган шахсга совға беришда оддий саломлашинг/изоҳ келтиринг.

3
Сиз сотиб олмоқчи бўлган товарлар қаерда сотилишини сўранг ва оддий харидни амалга оширинг.

4
Телефон рақамини олиш учун маълумот хизмати билан боғланинг. Ташкилотнинг иш соатлари ва дам олиш кунлари ҳақида сўранг.

5
Маълум бир жойга етиб олиш учун автобус ёки поезд каби жамоат транспортидан фойдаланинг.

6
Кечки овқат, олча гуллаши томошаси ва бошқа таклифларни қабул қилинг.

7
Бошқаларникига борганда салом беринг. Буюмларни мақтанг ва суҳбат мавзуларни очинг.

8
Меҳмонга борганда одамлардан уларнинг ҳаёти ҳақида сўранг, таомга таклифларни хушмуомалалик билан рад этинг ва кетаётганда улар билан хайрлашинг.

9
Таклифларни рад қилинг ва сабабини тушунтиринг.

10
Ташриф буюрмоқчи бўлган жойларингиз ҳақида сўранг. Сиз истаган бирор нарса қаердалигини сўранг.

11
Почта бўлими орқали хатлар, жўнатмалар ва бошқаларни юборинг.

12
Уйга қайтишингиз билан салом беринг. Кўрганларингиз ёки юз берган ҳолатлар ҳақидаги таассуротларингизни ўртоқлашинг.

13
Ресторанда таом буюртма қилинг ва унинг учун алоҳида тўланг.

14
Манзилга етиб олиш учун такси хизматидан фойдаланинг ва ҳайдовчига оддий йўналишларни тушунтиринг.

15
Оилангиз ва ишингиз ҳақида сўзлаб беринг.

16
Бирор нарса қандай ишлаши ҳақида оддий кўрсатмаларни тушуниб олинг.

17
Касаллигингиз белгилари ҳақида шифокорга сўзлаб беринг ва унинг оддий кўрсатмаларини тушуниб олинг.

18
Қизиқишларингиз ва ўзингиз ёқтирган нарсалар ҳақида сўзланг.

19
Ўтмишда бошдан ўтказганларингиз ҳақида оддий тарзда сўзлаб беринг.

20
Яқин дўстларингиз ишлатадиган норасмий ибораларни тушунинг. Шунингдек, улар билан оддий суҳбат қуринг.

21
Ҳар куни учрайдиган ҳаётий вазиятларга оид шахсий масалалар бўйича ҳиссиётларингиз ва фикрларингизни ифодаланг.

22
Кўчмас мулк агентликларидан тураржой ҳақида сизни қизиқтирган маълумотларни олинг.

23
Оддий кўча йўналишларини тушуниб олинг. Кутубхона каби жамоатчилик жойларида қоидалар ва тартибларни тушуниб олинг.

24
Кундалик ҳаётда одамларга миннатдорчилик билдиринг ва уларни эътироф қилинг.

25
Сиз учун қайғурган одамларга миннатдорчилик ва ҳиссиётларингизни ифодаланг.