I. Тузилиши

Minna no Nihongo Shokyu I иккинчи нашри икки китобдан иборат: Асосий қисм (CD диск билан) ва Таржима ҳамда грамматик қайдлар. Инглиз тилидан бошлаб, Таржима ва грамматик қайдлар китоби 14 дан ортиқ тилда нашр қилинган.

Материаллар тўртта кўникма – сўзлаш, эшитиш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини сингдириш мақсадида тузилган. Бироқ Асосий қисм ва Таржима ва грамматик қайдлар китобида ҳирагана, катакана ёки канжида ўқиш ва ёзиш ҳақида ҳеч қандай кўрсатмалар келтирилмаган.

Ⅱ. Мундарижа

1. Асосий қисм

1) Япон тили талаффузи

Бу бўлимда япон тили талаффузини ўрганишда эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатларга мисоллар келтирилган.

2) Дарсда ишлатиладиган иборалар, ҳар кунлик саломлашув сўзлари ва ифодалари, рақамлар

Бу бўлим ўқув жараёнида ишлатиладиган сўзлар ва иборалар, асосий саломлашув сўзлари ва бошқалар рўйхатини ўз ичига олади.

3) Дарслар

Ҳар бири қуйидагилардан иборат 25 та дарс мавжуд:

① Гапларнинг моделлари

Дарсда ўрганиладиган гапларнинг асосий моделлари.

② Намуна гаплар

Ҳақиқий суҳбатда қандай ишлатилишини кўрсатиш учун қисқа диалогларга киритилган гапларнинг асосий моделлари. Янги равишлар, боғловчилар ва нутқнинг бошқа қисмлари, шунингдек, ўрганиш бўйича қўшимча жиҳатлар ҳам киритилган.

③ Суҳбатлашиш

Суҳбатлашишда Японияда яшовчи хорижликлар турли вазиятларга дуч келишади. Суҳбатлашиш кундалик саломлашув сўзлари ва бошқа ифодалар ҳамда дарсда ўрганиладиган материалларни ўз ичига олади. Вақт етса, талабалар Таржима ва грамматик қайдларда берилган фойдали сўзларни келтириш орқали суҳбатлашишни ривожлантириб кўришлари мумкин.

④ Машқлар

Машқлар учта даражага бўлинган: А, В ва С.

А машқ кўргазмали шаклда тақдим этилган бўлиб, талабалар грамматик тузилишни осон тушунишига ёрдам беради. У талабалар феълларни туслаши ва боғламаларни ҳосил қилиши, шунингдек, гапларнинг асосий моделларини ўзлаштиришини амалда синашлари осон бўлиши учун ишлаб чиқилган.

В машқда гапларнинг асосий моделлари ҳақида талабалар билимларини мустаҳкамлаш учун турли шакллардан фойдаланилган. Стрелкали рақам (➡) расм ишлатилган машқни кўрсатади.

С машқ талабаларнинг мулоқот қобилиятларини яхшилашга мўлжалланган. Талабалар берилган суҳбатда ажратиб кўрсатилган сўзни вазиятга мос муқобили билан алмаштирган ҳолда бу машқдан суҳбатлашиш кўникмаларини амалда жорий қилиш учун фойдаланади; бироқ, машқ сўзларни алмаштириш бўйича оддий машғулот бўлиб қолмаслиги учун, имкон қадар алмаштириладиган сўзларни кўрсатмасликка ҳаракат қилдик. Бу дегани, ушбу машқлар жуда эркин тарзда бажарилади, талабалар ягона расм асосида суҳбат учун турли мисолларни ярата олади.

В ва С машқларга намунавий жавоблар алоҳида тўпламда тақдим этилган.

⑤ Амалий саволлар

Амалий саволларнинг учта тури мавжуд: тинглаб тушуниш, грамматика ва ўқиб тушуниш. Тинглаб тушуниш ўз навбатида икки турга бўлинади: қисқа саволларга жавоб бериш ва қисқа суҳбатларни тинглаб, асосий мазмунини тушуниб олиш. Грамматик саволларда талабанинг сўз бойлиги ва грамматик билимлари текширилади. Ўқиб тушуниш саволларида талабалар ўзлари ўрганган сўз бойлиги ва грамматикани ўз ичига олувчи оддий парчаларни ўқийди ва уларнинг мазмуни билан боғлиқ турли вазифаларни бажаради.

⑥ Такрорлаш

Бу талабалар бир нечта дарсдан кейин асосий жиҳатларни қайта кўриб чиқа олишлари учун тақдим этилган.

⑦ Равишлар, боғловчилар ва суҳбатлашиш ибораларининг қисқача мазмуни

Улар амалий саволлар бўлиб, талабалар ушбу дарсликда берилган равишлар, боғловчилар ва қайта кўриб чиқишлари учун мўлжалланган.

4) Феъл шакллари

Бу бўлимда мазкур қўлланмада берилган феъллар шакллари феъллар тугалланмаларига қўшиладиган турли шакллар билан биргаликда умумлаштирилган.

5) Ўрганиладиган асосий жиҳатлар жадвали

Бу, А машққа урғу берилган ҳолда, мазкур қўлланмада тақдим этилган асосий ўқув жиҳатларининг қисқача тавсифи. Унда гапларнинг моделлари, намунавий гаплар ва В ва С машқларнинг қайсилари А машқда келтирилган ўқув жиҳатларига тегишлилиги кўрсатилади.

6) Индекс

Бунда дарсда ишлатиладиган иборалар, кундалик саломлашув сўзлари ва иборалари ва ҳар бир дарсда учрайдиган янги сўзлар ва иборалар улар биринчи марта учраган дарсга ҳавола билан келтирилган.

7) Тўпламга киритилган CD

Бу китоб билан бериладиган CD диск ҳар бир дарсга тегишли суҳбатлар ва тинглаб тушуниш машқларини ўз ичига олади.

2. Таржима ва грамматик қайдлар

1) Япон тилининг, шунингдек, япон тилида ёзиш ва талаффуз тизимларининг умумий хусусиятлари изоҳи.

2) Дарсда ишлатиладиган сўзлар, ва саломлашув сўзлари ва ибораларининг таржималари.

3) Қуйида 1 дан 25 гача дарсларнинг ҳар бири ҳақида маълумот келтирилади:

① Янги сўзлар ва уларнинг таржималари.

② Гапларнинг моделлари, намунавий гаплар ва суҳбатларнинг таржималари.

③ Ҳар бир дарсга тегишли фойдали сўзлар ва Япония ҳақидаги маълумотлар парчалари.

④ Гапларнинг моделлари ва ифодаларнинг грамматик тавсифлари.

4) Рақамлар, вақт ва вақт даврлари ифодалаш усуллари ҳақида қисқача маълумот, тескари қўшимчалар ва феълларнинг тусланишлари рўйхати.

III. Дарсларни бажариш учун талаб этиладиган вақт

Талаба ҳар бир дарсни ўрганишга тахминан 4-6 соат ва бутун китобни тугатиш учун 150 соат сарфлайди.

Ⅳ. Луғат бойлиги

Китобда асосан кундалик турмуш тарзида кўп ишлатиладиган тахминан 1000 та сўз тақдим этилган.

V. Канжидан фойдаланиш

Ушбу китобда керак ўринларда қўлланган канжи алифбоси 1981 йил Япония Вазирлар маҳкамаси эълон қилган “Доимий фойдаланиш учун канжи (Joyo Kanji)” рўйхатидан танланган.

1)

(икки ёки ундан ортиқ канжидан иборат бўлган ва махсус ўқиладиган сўзлар) канжида ёзилган Joyo Kanji рўйхатига иловада берилган:

м.у.
友達(ともだち) дўст
果物(くだもの) мева
кўзойнак

2) Айрим канжи ҳарфлари ва Joyo Kanji рўйхатида йўқ уларнинг ўқилишлари жой номлари, одамларнинг исмлари ва бошқа атоқли отларда, шунингдек, санъат, маданий ва бошқа ихтсослашган соҳаларда ишлатилган:

Осака

м.у.
大阪(おおさか)
奈良(なら) Нара
歌舞伎(かぶき) кабуки

3) Матн осон ўқилиши учун айрим сўзлар Joyo Kanji рўйхатида бўлса ҳам кана алифбосида ёзилган:

эҳтимол

м.у.
ある((る・(る) мавжуд
たぶん(多分(たぶん)
きのう(昨日(きのう) кеча

4) Рақамлар одатда араб рақамлари билан кўрсатилади:

м.у.
() соат тўққиз
(がつ)1日(ついたち) биринчи апрель
(ひと) бир

Ⅵ. Бошқа жиҳатлар

1) Тушириб қолдирилиши мумкин бўлган сўзлар квадрат қавсда берилади:

м.у.
(ちち)は 54[(さい)]です。 Отам 54 [ёшда].

2) Синоним сўзлар ва иборалар кичик қавсларга олинади:

м.у.
だれ(どなた) ким